2020 йил glavnaya

Америкаликлар «Лазги» рақсини онлайн тарзда ўрганмоқда

УРГАНЧ, 27 май. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти «Eurasia Virtual Academy» билан  ҳамкорликда онлайн-туризм лойиҳасини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Ўзбекистон вақти билан ҳар шанба куни соат 21:20 да Америка қитъаси бўйлаб халқаро даражадаги рақс мураббийси, хореограф Эмико Карнамрита Ноор Накамура кўмагида «Лазги» рақси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Дарслар  Zoom видеоконференцияси орқали Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова, «Ниҳол» мукофоти соҳибаси Дилноза Ортиқова ва Отабек Рўзметов томонидан ўтказилмоқда.

Маҳорат дарсларида иштирокчилар «Лазги» рақсининг кичик элементларидан тортиб унинг профессионал саҳналаштирилган кўринишларини  ҳам ўрганади.