2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси, Тошкент шаҳрининг фахрий фуқароси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегациянинг Қўмита раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Меҳмонларга Қўмита, мамлакатимизда фаолият юритадиган “Ўзбекистон – Ҳиндистон дўстлик жамияти” тўғрисида, шунингдек, мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация раҳбари жаноб Анил Кумар Шастри самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ва Қўмита фаолияти бир-бирига ўхшашлиги ҳамда юқори дараждаги бу ташкилот билан ҳамкорлик қилишдан мамнунлигини айтди. Учрашувда делегация раҳбари томонидан икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ўзбек-ҳинд алоқаларининг янги босқичга олиб чиқиши алоҳида таъкидланди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, Анил Шастри ўзбек-ҳинд тарихий алоқаларини сақлаб қолиш, уларни янада янги босқичга кўтариш, келажак авлод вакилларига ҳам ушбу алоқаларни етказиш ва Ўзбекистон билан яқин, дўстона муносабатларни ўрнатишда бевосита иштирок этишдан мамнун эканини билдирди.

 

Шундан сўнг, Қўмита ва дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорликни ривожлантирниш билан боғлиқ режалар ва уларни амалга ошириш механизмлари бўйича келишувларга эришилди.

 

Маълумот учун: “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти 2001 йил Дели шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган. 2009 йилда дўстлик жамиятининг биринчи раиси, ҳиндистонлик проффессор К.Раиса вафотидан сўнг ўз фаолиятини тўхтатди.

2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб 9 йиллик танаффусдан сўнг дўстлик жамияти ўз фаолиятини қайта ташкил этди. Дўстлик жамияти раиси этиб жамоат арбоби Анил Шастри (Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳодур Шастрининг тўнғич ўғли) тайинланди.