2020 год glavnaya

АОКА раҳбарияти Парижда ЮНЕСКО Бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева Франция пойтахти Париж шаҳрида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва директор ўринбосари Моэз Чакчук билан учрашди. Бу ҳақда Комил Алламжоновнинг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

Хабар берилишича, учрашувда медиа соҳасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилинган.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Қайд этилишича, Азуле хоним, ўз навбатида, ЮНЕСКОнинг Халқаро универсал ахборот олиш кунига бағишланган конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилган ва Тошкент шаҳрини 2022 йилда «Жаҳон китоб пойтахти» деб эълон қилиниши борасидаги ташаббусга ижобий баҳо берган.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Мулоқотда халқаро лойиҳаларда ўзбек журналист ва блогерларининг иштироки, уларнинг тажрибасини ошириш масаласида ҳам муҳокама қилинган. ЮНЕСКО раҳбарияти Ўзбекистон билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.