Featured Video Play Icon
2021 йил glavnaya Мероприятия Янги Ўзбекистон

“Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” байрам сайли

“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти томонидан 18 март куни Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” шиори остидаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг байрам сайли бўлиб ўтди.

Талабалар шаҳарчасида бўлиб ўтган мазкур байрам сайлида университети талаба-ёшлари, жамият аъзолари иштирок этди. Байрамона кайфият, баҳорий таомлар, ўйин-кулгу, байрам шукуҳи билан бўлиб ўтган сайлда ўзбек миллий қадриятларимизни акс этган байрам дастурида турли вилоятлар чиқиши, таомлар танлови бўлиб ўтди. Шунингдек, бадиий-мусиқий чиқишлар, спорт мусобақалари ва турли танловлар ҳам ташкил қилинди.