2021 йил glavnaya Популярные новости

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди

Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади.

Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади, дея хабар берди РИА Новости.

«Ҳозирда AstraZeneca вакцинаси билан оммавий эмлаш ва аслида жуда кам учрайдиган тромбоз ҳолатлари ўртасидаги сабабий боғлиқликнинг йўқлиги ҳақида гапириш тобора қийинлашмоқда. Боғлиқлик бор эканлиги аниқ», — деди Вакцинанинг соғлиққа зарарини ўрганиш ва эмлаш стратегияси бўлими раҳбари Марко Кавалери.

Бироқ, унинг айтишича, вакцинанинг нега бундай таъсир қилганлигининг сабаби маълум эмас. Ҳозирча бу борада изланишлар ҳали давом этмоқда.

17 март куни эса Тошкентга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган эди.

Ҳозирда дунё бўйлаб ушбу вакцинадан 77 мамлакат фойдаланмоқда, бироқ Швеция, Норвегия, Дания, Финляндия, Ирландия ҳамда Исландия каби мамлакатлар қўллашни тўхтатган. Шунингдек, 3 та мамлакат (Канада, Франция, Нидерландия) AstraZeneca вакцинасини фақат айрим гуруҳларга нисбатан қўлламасликка қарор қилган.

Шунингдек, март ойи охирида AstraZeneca вакцинасининг номи Vaxzevria деб ўзгартирилган эди.

loading