2020 йил glavnaya

АЖДОДЛАРИМИЗ ЖАСОРАТИ — МАНГУ БАРҲАЁТ

2020 йил 6 май куни 9май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Аждодларимиз жасорати — мангу барҳаёт” мавзусида масофавий онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференция Халқаро ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда бундан ташқари ЎзРФА институтлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасалари, Миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этишди.

Масофавий онлайн конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошидаги Илмий тадқиқотлар маркази бошлиғи ф.ф.д., проф. Б.Р.Каримов ва марказ бош мутахассиси т.ф.н., проф.в.б., доцент Н.Т.Полвановлар ўз марузалари билан қатнашишди.  Онлайин тарзда кечкан конференция бахс-мунозарага бой ўта кўтаринки ва илмий руҳда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ола билиш билан бирга, маърузалар орқали янги маълумотлар бюилан ҳам танишишди/