2020 год glavnaya

“Баҳор” давлат рақс ансамбли” ташкил этилди

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Мукарама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” фаолияти ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари “олтин фонди”ни яратиш давлат рақс ансамблининг вазифаларидан бири ҳисобланади.
Давлат рақс ансамбли концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан, шунингдек, Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида доимий ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи “Дўстлар клуби” ташкил этилади.

 

ЎзА