2023 Bosh-sahifa-kir

Беларусь миллий техника университетига ўзбек адабиётига оид китоблар ва буюк аждодларимиз ҳақидаги рисолалар топширилди

Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Беларусь миллий техника университети (БМТУ) ректори Сергей Харитончик билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, ҳозири кунда БМТУда 700 га яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва  БМТУ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, БМТУ ҳузурида ўтган йил декабрь ойида очилган Ўзбек маданияти ва маърифати марказига 50 дан зиёд ўзбек адабиётига оид китоблар ва буюк аждодларимиз ҳақидаги рисолалар топширилди.

Бундан ташқари, БМТУда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан мулоқот ташкил этилди.

Ватандошлар билан мулоқот чоғида давлатимиз раҳбарининг  Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасининг мазмун- моҳияти, унда белгилаб берилган долзарб вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.