Ўзбекистон Республикаси Президентининг биродар Қирғиз халқига дўстона ёрдами йўлида ташкил этилган инсонпарварлик карвони жўнатилди.
Жорий йил 17 ноябрь куни уч минг тонна буғдой ортилган поезд Андижон шаҳрининг «Андижон» темир йўл бекатига етиб келди. «Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олади.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, айни дамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мазкур лойиҳанинг дастлабки тақдимоти бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, коронавирус пандемияси юзага келтирган мураккаб даврда товарларни божхона чегаралари орқали олиб ўтишни соддалаштириш ва тезлаштириш, юкларни ташиш учун муносиб транспорт инфратузилмаси ва коммуникацияларидан максимал даражада фойдаланиш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш муҳим заруратга айланди.
Мазкур «Е-ТIR» лойиҳаси эса қонунийликни таъминлаш, давлат бюджетига божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, божхона қонун бузилишларига чек қўйиш каби вазифалардан чекинмаган ҳолда божхона расмийлаштирувини енгиллаштириш орқали ташқи савдони жадаллаштириш имконини беради.
Айни шу жиҳати билан «Е-ТIR» лойиҳаси божхоначиларнинг ҳам, ташувчиларнинг ҳам ва албатта, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларига бирдек ҳимоя қилади.
Электрон ТИР лойиҳаси — халқаро «Е-ТIR» тизими 1975 йил Женевада имзоланган “Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларига мувофиқ миллий божхона тизимлари ўртасида товар ва транспорт воситалари, контейнерларнинг халқаро транзити учун хавфсиз маълумотлар алмашинувини таъминлашга хизмат қилади.
Хўш, мазкур тизимнинг яна қандай фойдали жиҳатлари мавжуд?
Биринчидан, электрон ТИР хавфсизликни таъминлаш ва хатарларни бошқариш учун қўшимча имкониятларини тақдим этади ва шу билан бирга фирибгарлик ҳолатларини кескин камайтиради.
Иккинчидан, халқаро ҳамкорликнинг бу шакли барча манфаатдор томонларга маъмуриятчилик сезиларли даражада камайтиришга ва товарларни етказишнинг глобал бошқаруви тизими афзалликларидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини беради.
Учинчидан, юклар тўғрисида олдиндан маълумот бериш ва реал вақт режимида маълумот алмашиш божхона процедураларини ва давлат чегараларини кесиб ўтишни тезлаштиришга ёрдам беради.
Бир сўз билан айтганда, «Е-ТIR» тизимининг жорий этилиши ташқи савдода ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишончли ва хавфсиз йўл транспорти коридорларини ривожлантиришга хизмат қилади.