2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

БИЗ АЛББАТТА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ЯРАТАМИЗ

         Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан буён  анъанага айланган ушбу анжуманда  якунланаётган 2020 йилда мамлакатимизда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва янги 2021 йилда мамлакат олдида бажарилиши лозим бўлган муҳим мақсад ва вазифалар аниқ белгилаб берди.

Президентимизнинг ушбу мурожаатномасида “Илм,маърифат ва рақамли иқтисодиётни  ривожлантириш  йили” Дастури доирасида бажарилган ишлар бирма-бир айтиб ўтилди. Президент ўз маърузасида  пандемия мамлакатимиз учун катта синов бўлганлигини  ва  шу туфайли халқимизни бир-бирига янада жипислашиб, мамлакатимиз равнақи йўлида ҳалол ва фидокорона меҳнати ва матонати туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтилаётганини таъкидлади ва  бундан кейин ҳам ҳар биримиз ўзимизнинг соғлигимизни сақлашга бефарқ бўлмасликка чақирди.

2020 йилда мамлакатимизнинг иқтисодий кўрсаткичлари  даражаси ҳам олдинги йилларга нисбатан ўсганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ижобий ютуқларимиздан Тошкент ер усти метросининг ишга туширилиши, “Обод қишлоқ ва Обод маҳалла” дастурлари доирасида юртимизда бажарилган катта хажмдаги бунёдкорлик ишларини ҳам бирма-бир айтиб ўтдилар.

Яна бир муҳим масалалардан бири, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигимизни ва ўзаро дўстлигимизни янада ривожлантириш  масаласига  алоҳида  эътибор қаратдилар. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ турли миллат ва эълат вакиллари бир оиланинг фарзандларидай бўлиб, дўст, биродар, ака-ука, қуда-анда бўлиб тинч-тотув бир маҳалла, бир қишлоқ, бир шаҳарда яшаб келмоқдалар. Бу эса мамлакатимизнинг тинчлик-осойишталигини таъминлаш, иқтисодий ўсишга ва барака файз олиб келишида катта аҳамият касб этади.

Миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни тиклаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифалари ҳисобланади. Президентимизнинг 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” деб нишонлаш тўғрисидаги таклифи кўпмиллатли халқимизни қувонтирди. Бундай ҳаракатлар халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, дунёда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, хорижда яшаётган ватандошларимиз билан алоқаларни янада яхши йўлга қўйиш, уларнинг ҳаёти, муаммоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасининг ташкил қилиниши халқлар ўртасидаги умуминсоний фазилатларини намоён этди.

Бугун  жамоатчилигимиз  том  маънода ўйғонди, энди турли лавозимдаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо  бериб, ўз фикрини эркин  ифода  этишга  ўрганмоқдалар  деди  Юртбошимиз.

Президент эскича қолипда ишлаётган раҳбарларнинг ОАВ га муносабатини танқид қилди. Блогер ва журналистлар иш фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб ўтдилар. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда юртимиз ҳаётида рўй бераётган салбий ҳолатларни рўй-рост кўрсатиб ўтиши, бу эса, хозирги кунда халқимизни рози қилиш учун энг долзарб масаладир ва улар 4-чи ҳокимиятдир деб уларни ишларини қўллаб-қувватлаб ўтдилар.

Президентимизнинг Олий Мажлис депутатлари ва Сенаторларига ҳамда Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида юртимизнинг келажакда Янги Ўзбекистонни яратишдаги қилинадиган барча ишларни бирма-бир  таъкидлаб ўтдилар. Ҳеч бир соҳа четда қолмади десам тўғри бўлади. Бу эса, Ўзбекистон халқининг келажакда янада гуллаб-яшнаб ривожланишида катта аҳамият касб этади деб ўйлайман.

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қирғиз миллатига мансуб фуқаролар юртимизда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиб келишади. Аасосий  мақсад, албатда  юримизда  тинчлик, ўзаро  дўстлик  ва  ҳамжихатликни  таъминлашга  ўз  ҳиссамизни  қўшишдир. Тинчлик бор жойда  албатда  ривожланиш  ва  ҳар  жихатдан  ўсиш  бўлиши  таъбиий.

Муҳтарам  Юртбошимиз  ўз  нутқида  ҳар  доимгидек, “Биздан  халқимиз  рози  бўлиши  керак”  деган  сўзларини  қайд  этиб, “Биз  олийжонаб  ва  меҳнаткаш  кўп  миллатли  халқимиз  билан биргаликда  белимизни  маҳкам  боғлаб, шу  Она  юрт  меники деб, чин  юракдан  меҳнат  қилсак, алббатта янги Ўзбекистонни яратамиз деб айтдилар. Менда  бу  юксак  ишларни  амалга  ошишида  ҳеч  қандай  шак-шубха  йўқ. Худо  хохласа  алббатда  ўша  кунларни  кўриш  ҳаммамизга  насиб  этсин.

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий марказ раиси                                                                        Раҳматулла Жаббаров