2021 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар

Бокуда «Менинг юртим – Ўзбекистон» болалар расмлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида «Менинг юртим – Ўзбекистон» мавзусида болалар расмлари кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кўргазманинг асосий иштирокчилари Озарбайжонда яшовчи ватандошларимизнинг 3-17 ёшдаги болажонлари бўлди.

Аксарият расмларда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарлари, буюк аждодларимиз, қишлоқ ҳаёти ва маданиятини ўзида акс эттирган манзаралар тасвирланган.

Кўргазма доирасида болалар ўзларининг ижодий ишларини намойиш этишар экан, тадбир иштирокчиларига ўз қўллари билан чизган расмлардаги тасвирларнинг асосий моҳияти ва мазмуни хусусида сўзлаб берди.

Анжуман иштирокчилари эсдалик совғалар билан тақдирланди.