2022 йил Bosh-sahifa-kir

Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати Бош вазири биринчи ўринбосари билан учрашув

Жорий йилнинг 18 май куни Қўмитада Бошқирдистон Республикаси Ҳукумати Бош вазири биринчи ўринбосари Азат Бадранов билан учрашув ўтказилди. Учрашув Аҳмад Заки Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил этилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирлар доирасида ташкил этилди.

А.Бадранов Бошқирдистон Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Раҳбариятига ҳамда Қўмитага мамлакатда истиқомат қилаётган бошқирд миллати вакилларининг ўз тили, маданияти ва урф-одатларини сақлаб қолиш ва кейинги авлодларга етказишда яратилган шароит ва имкониятлари, Марказ ташкил этилганлигининг 30 йиллик юбелийини кенг нишонлашга қаратилган кўмаклари ҳамда Бошқирдистон делегациясининг мамлакатдаги диаспора вакиллари билан учрашувларини ташкил этиш борасида амалга ошираётган ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, А.Бадранов Ўзбекистоннинг таълим, маданият ва тарихий меросни сақлаб қолиш соҳаларида амалга ошираётган ислоҳотларини юқори баҳолаб, Давлатимиз Раҳбари ташаббуси асосида ташкил этилган Президент мактаблари фаолиятини ҳамда Ғалаба боғи мажмуасини алоҳида эътироф этди.