2020 йил glavnaya

Бугун Қирғизистонда Оқ қалпоқ куни байрами

Оқ қалпоқ куни қирғиз халқининг миллий бош кийими шарафига бағишланган байрам.  Қадим анъанага кўра, қирғиз эркаклари оқ қалпоқ кийиб юради. Бу билан улар бош кийим эгасининг ёши ва мақоми тўғрисида билишган.

Бу бош кийим ҳозир ҳам урфда. Мамлакатда расмий лавозимдаги шахслар оқ қалпоқ кийиб юрса, эл орасида ҳурмати ошади. Қирғиз спортчилари халқаро спорт мусобақалари намойишида ҳам шу бош кийим билан чиқади.
Ҳар йили байрам куни мамлакат миқёсида турли тадбирлар, ярмаркалар, концертлар ташкил этилади. Шу куни мамлакат парламенти депутатлари тадбирларга, халқ билан учрашувларга оқ қалпоқ кийиб келади.