2020 год glavnaya

Бугун туғилган кун

2 ноябрь (хотира)
Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг 1939 йил 2 ноябрда Тошкентда таваллуд топган.

Александр Файнберг 1965 йил Тошкент Давлат университетининг (ҳозирга ЎзМУ) журналистика факултетини тугатган. Шоирнинг ўндан ортиқ шеърий тўплами Тошкент, Москва ва Санкт-Петербургда чоп этилган. Унинг қаламига мансуб еттита бадиий фильм сценарийси ўзига хослиги ва ҳаётийлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, у йигирмадан зиёд мультфильм ва кўплаб насрий асарлар муаллифи саналади.
Шарқ мумтоз шеърияти анъаналари унинг ижодий услубига бегона эмас. Файнберг ижодининг муҳим қисмини бадиий таржима ташкил этади. Ўзбек шеъриятини мукаммал билган шоир ўзбек шоирларининг шеър, достонларини рус тилига моҳирона таржима қилган.
Шоир 2009 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.