2020 йил glavnaya

Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади

Бурж Халифа осмонўпар биноси бугун Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатмизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 дақиқа давомида намойиш этилади.