2020 йил glavnaya

Чегарада юртдошларимиз кутиб олинди

«Ўзбекистон» чегара постида Қирғизистондан кириб келган 37 нафар ватандошларимиз кутиб олинди.

31 март соат 17-00 да Қувасой шаҳридаги «Ўзбекистон» чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизилқия шаҳридан келган жами 37 нафар (Тошкент вилоятидан 1 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятидан 31 нафар) фуқаролар кутиб олинди.

Шу ернинг ўзида уларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Шундан сўнг бу фуқаролар автобусларда Қувасой шаҳридаги «Ниҳол» соғломлаштириш оромгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.