Bosh-sahifa-kir

“Чингиз Айтматов ўзбек халқи учун азиз ва қадрли сиймо”

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов ўзининг ноёб истеъдоди ва жўшқин ижтимоий фаолияти билан халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни, адабий-маданий алоқаларимизни ривожлантириш ишига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 90 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, юбилейни нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда  Паркент туманида “Чингиз Айтматов ўзбек халқи учун азиз ва қадрли сиймо” мавзуидаги ижодий кеча ташкил этилди.

 

 

Олимлар, ёзувчи ва шоирлар, аҳоли жамоатчилиги, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги эчихоналаси вакиллари, Республика қирғиз миллий маданий маркази фаоллари иштирок этган ижодий кечани Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимов кириш сўзи билан очди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р. Қурбонов  ижодий кеча қатнашчиларини қўтлаб,  Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борганлиги, атоқли адиб ўзбек адабиёти ва санъатининг йирик намояндалари билан яқин дўст ва ижодий ҳамкор бўлгани ёш адибларимиз учун юксак ибрат намунаси эканлигини қайд этиб ўтди.

 

 

Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг муваққат ишлари вакили А.Султанбеков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан  Чингиз Айтматов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланган ҳозирги пайтда Чингиз Айтматовнинг ўлмас бадиий мероси халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. адибнинг хотирасини абайдилаштириш борасида амалга оширилаётган ишлардан катта мамнуният ҳис этаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ адибнинг миллий ва умумбашарий қадриятлар, турли миллатлар ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган баркамол асарлари мамлакатимизда миллионлаб нусхаларда нашр этилаётганлигини таъкидлаб,  ўзининг ноёб истеъдоди ва жўшқин ижтимоий фаолияти билан халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни, адабий-маданий алоқаларимизни ривожлантириш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлаб ўтди.

 

 

Таниқли адабиётшунос олиб Иброҳим Ғофуров адибнинг истеъдоди ва ижоди ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон Респуб ликаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори мамлакатимиз маънавий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлганилигини таъкидлаб ўтди.

Қарор доирасида мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этилаётганилиги, кўчларга унинг номи берилиши, Паркент туманида адибнинг бюсти очилиши, буюк адиб хотирасига ўзбек халқининг буюк эҳтироми бўлиб хизмат қилмоқда.

“Жаҳон адабиёти” журналининг Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ўзининг “Чингиз Айтматов дунё адабиётининг буюк намояндаси” мавзуидаги маърузасида унинг жаҳонга машҳур асарларининг ёзилиши тарихи, дунё муаммоларни кўтарилгани, гуманизм ва эзгулик ғояларининг баркамоллигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сўнгра, Ўзбекистон Миллий академик драма театри артислари томонидан адибнинг “Момо ер” асари асосида саҳналаштирган сакҳна асаридан парча намойиш этилди.

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Маржон” қирғиз ашула ва рақс ансамлининг чиқишлари йиғилганларда катта таасурот ўйғотди.

Бўлиб ўтган тадбир Тошкент вилоятининг маънавий ҳаётида каттавоқеа бўлиб, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва яқин қўшничиликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Қўмитанинг Маънавият ва маърифат

ишлари бўлими