2021 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЙИРИК СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида 12-14 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий «Chimgan Challenge» спорт фестивали ўтказилди.

Унда мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашди. Фестивалнинг ўтказишдан асосий мақсад спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад – давлат органлари ва ташкилотларининг спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, бу орқали улар ишлаётган ташкилотларда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш орқали спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш ва ходимлари ўртасида спорт билан доимий шуғулланишга шароитлар яратиш.

 

Шу мақсадда иштирокчилар учун ўқув семинар-тренинг ҳам ўтказилди.

Спорт фестивалида республикамизнинг барча спорт тарғиботчилари қаторида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасидан бадминтон спорти бўйича мусобақада Дилафруз Шодиева ҳам иштирок этди.

 

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган Қўмита ходимимиз Дилафруз Шодиева  барча рақибларини доғда қолдириб фахрли иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Ғолибга диплом, кумуш медали ва қимматбаҳо совға топширилди.

Қўмита ходимлари Дилафруз Шодиеванинг ушбу ғалабаси билан самимий табриклайди ва бундай совринли натижалар бардавом бўлишини тилайди.