2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ ҚАДРИ ҲАМИША БАЛАНД БЎЛМОҒИ ШАРТ

1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақида Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган эди.

Орадан 30 йил ўтиб, яъни 2019 йил 21 октябрь куни “Тошкент сити”нинг конгресс холлида Давлат тили қабул қилинган кунни нишонлаш бўйича катта йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти мазкур йиғилишда катта тарихий маъруза билан чиқиш қилиб, 21 октябрни бундан буён Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонлаймиз дея янги Фармонни ўқиб бердилар.

Шунга кўра биз 2020 йилдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб она тили байрамини кенг нишонлаймиз. Шу Фармонда яна ўзбек тили мавқеини кўтариш бўйича кўпгина масалалар кўриб чиқилди, Вазирлар Маҳкамасида алоҳида Департамент тузилди. Бу Департамент зиммасига Давлат тили мавқеини мустаҳкамлаш, униниг фуқароларимиз хаётидаги ўрнини кучайтириш, айниқса барча идоралар ва идоралараро хужжатларни тўлиқ Давлат тилида юритилишини таъминлаш, назорат қилиш масалалари юкланди.

Ҳозирда ана шу масалада эътиборсизликка йўл қўйган мансабдор шахсларни маъмурий жазолаш даражасида вазифалар белгиланди. Бу жуда тўғри олиб борилаётган сиёсат.

Чунки икки идора мутасаддиси бир миллат вакили бўла туриб, ўзаро ёзишмаларни рус тилида ёзаётган ҳолатлар жуда кўп учрайди. Худди шундай ҳол маданий марказларда ҳам кўп. Айниқса, аҳолиси фақат маҳаллий миллат вакилларидан иборат бўлган маҳалла идорасига оддий хат Давлат тилида юборилмаса, бу ачинарли ҳол. Бунга қандай баҳо бериш мумкин. Камида бу ҳурматсизликдир. Энди бундай вазиятларда амалдор кимсаларга жарима шаклида жазо қўлланади. Шу билан биз аста-аста она тилимизни хурмат қилишга ўта бошлаймиз, ўз миллий қадриятимизни чуқурроқ хис этамиз. Бу ўз навбатида ўсиб келаётган ёшларимизга ўрнак бўлади. Ахир Ўзбекистонда яшаб туриб ўз она тилини билмаслик бу кечириб бўлмас ҳол.

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Уларнинг ўз она тилларини эркин қўллаш ва ривожлантириш борасидаги ҳақ-ҳуқуқларини қўллаб қувватлаган ҳолатда, Ўзбекистон Давлат тилини ҳам билиши талаб этилади.

Умри Ўзбекистонда ўтаётган, ҳатто шу тупроқда туғилиб ўсган минг-минглаб турли миллат вакиллари шу юртни Ватан тутган эканлар, нега шу юрт Давлат тилини ўрганмасликлари керак…

Бу ҳам ниҳоятда жиддий масала.

Ҳозирда юртимизда синовли кунлар кечаётган бир пайтда Давлат тили масаласининг ҳам кўтарилиши фуқароларимизни, айниқса мансабдор инсонларни ўз фаолиятларига танқидий кўз билан қарашга, ёндошишига мажбур этади.

Уларни хушёрликка чорлайди. Чунки она тили бу улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлоний “тил — миллатни руҳидир, миллат руҳини йўқотмак, миллатнинг ўзини йўқатмакдир” дейди.

Давлат тилининг қадри ҳамиша баланд бўлмоғи шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 мартдаги буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Қозоқ миллий маданий маркази томонидан Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги муносабати билан “Абай абадиёти” асарини ўзбек тилига таржима қилиб республикамиздаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари ва мактаб ўқувчиларини қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоевнинг бой ижодий фаолияти билан таништириш мақсадида барча ўқув юртларига бепул тарқатилди.

Қозоқ миллий маданий маркази ташаббуси билан ўзбек тилида-тахсил олаётган талабалар орасида Республикамиз олий ва ўрта махсус ўқув юртларида Абай Қўнонбоевнинг фаолиятига бағишланган ижодий иншо ёзиш учун конкурс эълон қилинган.

Конкурс ғолибларини тақдирлаш мақсадида биринчи ўрин учун енгил автомашина, иккинчи ўрин учун музлатгич, учинчи ўрин учун кир ювиш машинаси ажратилган.

Шунингдек, мутафаккир шоир Алишер Новоий асарларини республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган қозоқ талабалари ва мактаб ўқувчилари орасида тарғиб қилиб, ўзбек-қозоқ халқларининг қардошлик ананаларини янада ривожлантириш мақсадида республика қозоқ миллий маданий маркази томонидан Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” асарини қозоқ тилига таржима қилиб нашрга топширган.

Ушбу асар юзасидан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган қозоқ талабалари орасида ҳам ижодий иншо ўтказиш ва ғолибларни қимматбахо совғалар билан рағбатлантириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Шу билан бир қаторда республикасимиз худудларида истиқомат қилаётган барча миллит ва элатларнинг тилларини ривожлантиришни кўзда тутиб, республикасиз худудларида яшаётган қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, рус ва бошқа миллат фарзандлари учун республикамиз мактабларида таълим етти тилда олиб борилмоқда. Барча ўқувчилар учун ўз тилларида дарсликлари нашр этилиб, ўқувчилар тўла таъминланмоқда. Шу билан бирга бир қатор олий таълим муассасаларида ҳам таълим етти тилда олиб борилмоқда.

Бугунги кунда республикада ўзбек тили лотин графикасидаги ўзбек алифбоси асосида олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда кирил алифбоси хам амалда кенг қўлланилмоқда.

Таклифимиз: лотин графикаси асосида ўзбек алифбосида иш олиб бориш билан бир қаторда кирил алифбоси асосида хам иш юритиш маълум вақтгача сақланиб қолишини сўраймиз.

Ўзбекистон  қозоқ миллий маданий маркази раиси,

 Турон академияси академиги, II-даражали

Меҳнат фахрийси Серикбай Усенов.