2020 год glavnaya

“Дунё аҳли ўзбек тилида сўзлайди” (Видео)

Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларидан юртимизга келиб, она тилимизни ўрганаётган инсонлар кўпайиб бормоқда. Аҳамиятлиси, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида улар учун барча қулайлик яратилган. Веб сайтимизда “Юртимиз меҳмонлари ўзбек тилида сўзлайди” номли янги рукн очдик ва унда юртимиз меҳмонларининг илиқ фикрларини доимий равишда бериб боришни мақсад қилдик.

Ўзбекистонда она тилимизни ўрганаётган чет эл фуқароларини айримларининг дил изҳорларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Рукнимизнинг илк меҳмони эса Ванг Фангфеи Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистри (Хитой).

Бизни кузатишда давом этинг.

Юлдуз Ўрмонова,
Ҳакимжон Йўлдошев,
“Халқ сўзи” мухбирлари

томонидан тайёрланди