2019 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар

ЕХҲТ Украинанинг давлат тили тўғрисидаги қонунини танқид қилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Украина Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Украинанинг давлат тили тўғрисидаги қонундаги бузилишларни бартараф этиш масаласидаги ҳамкорлик фаолиятини бошлади.

ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар масалалари бўйича Олий комиссари Ламберто Заньер “Известия” нашрига берган интервьюсида яқинда қабул қилинган “Украин тилини давлат тили сифатида қўлланишини таъминлаш” қонуни ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар масалалари Олий комиссарлиги маслаҳатлашувисиз ишлаб чиқилганлигини маълум қилган.
ЕХҲТ вакили Украинада давлат тили билан боғлиқ қонуннинг бузилишида ҳуқуқий жавобгарлик қўллаш шартларини танқид қилмоқда.
“Украин тили устидан оммавий таҳқирлаш ва миллий тилга нисбатан эътиборсизлик ҳуқуқий жавобгарлик нормалари билан белгиланади” дейилади қонун лойиҳасида.
Бундан ташқари, Заньер ўз нутқида Украина сиёсатидаги бошқарувни ҳам танқид қилиб, биргина давлат тили билан боғлиқ масалада ўта кескинликларга йўл қўйилаётганини айтиб ўтган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июль санасида украин тилини мамлакат ҳудудида ягона давлат тили сифатида жорий этиш билан боғлиқ бўлган қонун кучга кирган эди.
Унга кўра, мамлакатдаги барча давлат органи ва жамоат ташкилотлари фаолияти фақат украин тилида юритилиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси ижроси доирасида ҳукумат мансабдор шахсларини тилни ўзлаштириш даражаларини аниқлаш мақсадида махсус имтиҳон дастурлари жорий этилган. Бу эса ўз навбатида мамлакат бўйлаб қонун ижросини кенг оммалашувига хизмат қилади.

 

З.МИРЗАБОЕВА, ЎзА