Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади

Фарғона вилоятида 17 октябрдан ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.

Фарғона вилоятида камералар ёрдамида ниқоб тақмаган шахслар аниқлана бошланади, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 17 октябрдан бошлаб фотовидеофиксация орқали ниқоб тақмаган кишининг шахсини база орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига биноан (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда карантин пайтида жамоат жойларида ниқобсиз юриш БҲМ нинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Print Friendly, PDF & Email
loading