2020 йил glavnaya Мероприятия

Францияда Алишер Навоий ижодига бағишлаган халқаро анжуман ўтказилади

ПАРИЖ, 6 март. /«Дунё» АА/. Францияда жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари «Мир Алишер Навоий, машҳур темурийзода ижодига янгича ёндашув» мавзусида  халқаро анжуман ташкил этилади.

Тадбир мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази (CNRS) бош илмий ходими, Сорбонна университетининг Шарқ тиллари ва цивилизациялари институти (INALCO) профессори, навоийшунос олим Марк Тутан ташаббуси билан ташкил этилади.

Айни пайтда тадбирнинг ташкилий масалалари франциялик ҳамкорлар билан муҳокама этилмоқда.

Мазкур анжуманни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси яқиндан иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 12 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида»ги дастури тасдиқланган. Ушбу халқаро тадбир ҳам ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилади.