2020 йил glavnaya Популярные новости

Францияда истиқомат қилаётган ватандошлар COVID-2019 га қарши курашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр

ПAРИЖ, 31 март. /“Дунё” АА/. Коронавируснинг янги тури туфайли вужудга келган пандемияга қарши глобал кураш доирасида Ўзбекистонда ушбу инқироз оқибатларини енгиб ўтиш учун аҳолининг заиф қатламини ҳимоя қилиш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Францияда истиқомат қилаётган ватандошлардан иборат кўнгиллилар «Ўзбекистон билан бирдамлик» акциясини ташкил қилди. Улар ушбу хайрия орқали Ўзбекистонда аҳолининг заиф қатламига ёрдам бериш учун ихтиёрий маблағ йиғишни бошлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маблағлар фуқароларимизнинг тиббий ва ижтимоий эҳтиёжлари учун йўналтирилади.

Ушбу гуманитар лойиҳада иштирок этишни истаганлар “https://www.lepotsolidaire.fr/pot/keds67ys” ҳаволаси орқали махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказишлари мумкин.

Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиш ниятида бўлган инсонларни хабардор қилиб бориш мақсадида ижтимоий тармоқларда қуйидаги гуруҳлар ташкил қилинди:

“Facebook” даги саҳифа: www.facebook.com/groups/covid19uz,

“Telegram” канал: https://t.me/covid19uz_fr | @covid19uz_fr.

Франциядаги ватандошлар ҳамкорликдаги қўшма саъй-ҳаракатлар аҳолининг заиф қатлами ва эпидемияга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қийинчиликларни енгиб, фаол ҳаётга қайтишда ёрдам беришини таъкидламоқда.