Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амага ошириш бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорлиқда жорий йилнинг 26 март куни онлайн шаклда Марказий Осиёда фуқаролиги йўқ шахслар сонини камайтириш ва олдини олиш бўйича минтақавий “давра суҳбати” ўтказилди.
Минтақавий “давра суҳбати”нинг мақсади фуқаросизликни йўқ қилиш ва олдини олиш бўйича халқаро стандартларни қайта кўриб чиқиш, фуқаролиги йўқликни тўхтатиш бўйича #IBelong глобал компанияси доирасида Марказий Осиёда фуқаролиги йўқ шахслар сонини камайтириш йўлидаги умумий тараққиётини баҳолаш, Марказий Осиё мамлакатлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиш жараёни, минтақадаги илғор тажриба ва муҳим ютуқларни алмашиш.
Минтақавий “давра суҳбатида” Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг маъсул давлат органлари, шу жумладан ташқи ишлар, ички ишлар, адлия вазирликлари, миграция ва рўйхатга олиш давлат хизматлари, статистика бўйича давлат қўмиталари, шунингдек Омбудсман идоралари вакиллари ва минтақадаги фуқаролик ёки фуқаролиги йўқлар билан шуғулланувчи фуқаролик жамиятлари иштирок этди.