Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya

Хитойдан коронавирус учун дори-дармон ва ускуналар олиб келинди

Хитойдан олиб келинган коронавирус профилактикаси ва уни даволаш учун зарур дори-дармон ҳамда тиббий жиҳозлар ортилган юк Ўзбекистонга етиб келди. Уларни олиб келишда Хитой компаниялари, футболчи Одил Аҳмедов, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ва Alibaba Group асосчиси Жек Ма жамғармаси ҳисса қўшди.

Ўзбекистонга Хитойдан COVID-19 коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун бир қатор дори воситалари ва тиббиёт ускуналари етиб келди, дея хабар қилди Инновацион ривожланиш вазирлиги. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхайдаги бош консулхонаси томонидан ташкиллаштирилган инсонпарварлик ёрдамларининг тўртинчи партияси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сотиб олган тиббиёт ускуналарни олиб келди.

Юк таркибидан тўрт номдаги жами 50 минг қадоқ дори препаратлари ўрин олди. Улар Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Тошкентга функционал тиббий кроватлар, ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари, полимераза занжирли реакцияси қурилмалари, болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар, рақамли рентген диагностика тизимлари олиб келинган.

Шунингдек, «Alibaba Group» компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, Shanghai International Port Group жамоаси футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда олиб келинади.

Print Friendly, PDF & Email
loading