2020 йил glavnaya

ИНДОНЕЗИЯНИНГ «TRANS 7 TV» ТЕЛЕКАНАЛИДА БУХОРОНИНГ ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ИМКОНИЯТЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ЖАКАРТА, 11 май. Муборак Рамазон ойи кунлари Индонезиянинг машҳур «Trans 7 TV» телеканалида Бухоронинг зиёрат туризми имкониятлари ҳақида кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дастурда мамлакатимиз мавжуд қадимий шаҳарсозлик анъаналари, меъморчилиги, тарихий ва диққатга сазовор жойлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк алломалар қолдирган бой маънавий мерос ҳақида ҳикоя қилинган.

Шу билан бирга, йилнинг турли фаслларида Ўзбекистонда зиёрат туризмини амалга ошириш учун яратилган қулайликлар алоҳида қайд этилган.

Маълумот учун, 2001 йилда ташкил этилган «Trans 7 TV» телеканали Индонезиядаги 10 та машҳур телеканаллар рўйхатидан жой олган.

Мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси Индонезия медиа компаниялари умумий томошабинлари сонининг 100 миллиондан ортишини инобатга олиб, Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида йирик медиа компания ва телеканаллар билан ҳамкорликни алоқаларини ўрнатган.