Версия для слабовидящих

2020 йил glavnaya Популярные новости

Қирғизистон президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақдаги баёнот давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

«Мамлакатимиз пойтахти Бишкек шаҳрида ижтимоий ва сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда. Кеча Жогорку кенеш ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен Қирғизистон Республикаси президенти сифатида тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшата олмади. Афсуски, агрессия сусаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқишимга бўлган талаблар давом этмоқда», — дейилади баёнотда.

Сооронбай Жээнбеков вазият «икки томонлама можарога яқин» эканлигини таъкидлади, чунки «бир томонда намойишчилар, бошқа томонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари турибди».

 «Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман. Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим», — деди у.

«Ҳеч бир ҳокимият мамлакатимизнинг яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликдан устун бўлолмайди», — дея хулоса қилди Қирғизистон раҳбари.

Print Friendly, PDF & Email
loading