Қирғизистон аэропортларига учиб келадиганлар учун қоидалар ўзгарган, деб хабар беради «Новости Кыргызстана», коронавирусга қарши кураш Республика штаби маълумотларига таяниб.
Вирус мамлакат ичкарисида айланаётганини, ташқаридан келаётганлар орасида камдан-кам учраётганини инобатга олиб, ундайлар учун қоидалар ўзгартирилган. Учиб келганлар коронавирусга тест топширишлари керак бўлмайди, улар тиббий кузатувга олинмайдилар. Йўловчилар тегишли анкеталарни тўлдирадилар, мобил иловага киритадилар ва уйларига қайтадилар.
Вирус ёки грипп аломатлари аниқланганда улар яшаш манзили бўйича шифокорга мурожаат қилишлари керак бўлади.