2021 йил glavnaya Мероприятия Янги Ўзбекистон

Исроилдаги “Согдиана” халқаро зиёли ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги элчихонаси ҳамда “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда Исроилдаги “Согдиана” халқаро зиёли ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида онлайн учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда Қўмита раиси ўринбосари В.Тян, Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ф.Маҳмудова, “Согдиана” халқаро зиёли ижодкорлар уюшмаси раиси А.Приев, “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти ижрочи директори С.Гулямов, шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимлиги, туризм бошқармалари вакиллари, Бухоро давлат университети, Узархив агентлиги вакиллари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Фарғона вилоятларидаги яҳудийлар маданий марказлари раҳбарлари иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, “Согдиана” халқаро зиёли ижодкорлар уюшмаси
2016 йилда ташкил этилган. Мазкур ташкилотга Марказий Осиё республикалари, шу жумладан Ўзбекистондан борган 40 га яқин зиёзи Бухоро яҳудийлари аъзо бўлган. Турли маданий ва ижтимоий тадбирлар ўтказиш ҳамда ёш зиёлиларни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларни амалга ошириш борасида фаолиятни олиб бормоқда. Уюшманинг “Согдиана” ойлик журнали чоп этилади.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олинди. Мулоқот конструктив ва самимий руҳда ўтди.