2020 год glavnaya Мероприятия

ЯНГИ ЙИЛ: ЯНГИ НИЯТ ВА ЯХШИ ТИЛАКЛАР

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Йил” байрамини юқори савияда, кўтаринкилик билан нишонлаш мақсадида катта тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Якунига етиб бораётган 2019 йилни сарҳисоб қилиб, кириб келаётган 2020 йилга яхши тилаклар билдириш мақсадида Республика Уйғур маданий маркази юртимизда истиқомат қилаётган уйғурлар учун Янги йил байрамини ташкил қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти, Миллий маданий марказлар раислари, таниқли маданият ва санъат арбоблари иштирок этишди.

 

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов барча тадбир иштирокчиларини кириб келаётган Янги 2020 йил билан самимий қутлаб, Республика уйғур маданий марказининг мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, ҳамжихатлик ва дўстона алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссасига юқори баҳо берди ва уларни келажакда янада фаол бўлишига ишонч билдирди.

 

Дунёнинг турли бурчакларида, хусусан, АҚШ, Голландия, Қозоғистон, Қирғизистон, Япония, Германия каби давлатларида яшаётган уйғур миллатига мансуб ватандошларнинг Ўзбекистонда яшаётган уйғур халқига йўллаган видеотабриклари байрамга келган барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

 

Байрамда ўзбек, уйғур, рус ва бошқа тилларда ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият киритди. Айниқса, байрам шодиёнасида Қорбобо ва Қорқизнинг иштирок этгани байрам кечасига келган болажонлар қалбига бир олам қувонч бахш этди.