2020 год glavnaya Популярные новости

Янги оламдаги янги Ўзбекистоннинг — янги тарих зарварақларига олтин харфлар билан битилган янги Мурожаатнома

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев янги ўн йилликка илк қадам қўйиш  арафасида  Олий Мажлиснинг қўшма мажлис депутатлари ва  сенаторлари  орқали кўпмиллатли Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси  ҳам сиёсий  ҳам тарихий аҳамиятга молик бўлган асосий хужжатдир.  Мурожаатномани асосий мақсади, Ўзбекистонни жаҳондаги иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторидан жой олишдир.

Мурожаатномада  янгидан сайланган Парламент ва  Ҳукумат  шунингдек барча раҳбарлар  ўтган йиллар  давомида  барча соҳалардаги эришган ютуқлар олдида эсанкираб қолмасдан, аксинча янада  янгича шижоат билан иш юритишлари таькидланди.  Келгуси йилларга режалаштирилган халқ фаровонлиги йўлидаги  устувор йўналишлар ҳам  кенг ва қамровли бўлган холда давлат иқтисодиётини ривожлантириш орқали ўзбекистонликларнинг ижтимоий аҳволи ва  турмуш-тарзини янада  юксалтириш омиллари кўрсатилган.   Янги сиёсий ва тарихий муҳитда ўтган сайловлар ҳам демократик ислоҳотларни янгича босқичини амалда тадбиқ этилганлигидан далолат беради.  «Янги  Ўзбекистон-янги сайловлар» деб номланган  сайлов  эркин рақобат ва демократик йўналиш орқали шунингдек, сиёсий партиялар электоратларининг ниҳоятда фаоллигини намоён қилганлигини   халқаро кузатувчиларнинг ОАВ орқали берилган холисона  фикрлари орқали ҳам билса  бўлади. Мурожаатномада барча соҳаларда янгича ислоҳатлар юритилиб илм-маьрифат ва инновация орқали мақсадга эришиш  назарда тутилган. Масалан мактабгача таьлим  соҳасини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳатлардан бири Президент  ва Ижод мактабларини иш бошлаши, олий таьлимни ривожлантиришда янги олий ўқув юртларини очиб етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда иш юритиш ва талабалар сонини икки баробарга кўпайтириш.

«Соғлом танда -соғ ақл»- деганларидек, соғликни сақлаш соҳасига ҳам катта аҳамия берилган.    Давлатнинг бойлиги  халқ—халқнинг бойлиги  соғлиги деганларидек соғликни сақлаш борасида  ҳам давлат ҳамда  хусусий тиббиёт муассаларини ташкил этилиши кўзда тутилган.   Шунингдек шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан халқнинг ҳурматини ошириш  ва даромадини кўтариш мақсадга мувофиқ деб биламиз.

Менга айниқса «Халқ  давлат ташкилотларига эмас, балки давлат ташкилотлари  халққа хизмат қилиш керак» -деган йўналиши  кўнглимдан чиқди. Хақиқатдан ҳам баьзи бир  давлат идораси хизматчилари ўз хизматларини суъистемол қилган холда  халқни холидан хабар ҳам олмай қўйишади.     Халқ қабулхоналари номига эмас аксинча халқнинг муаммоларини ечимини топиш учун тинимсиз  иш юритишлари керак. Шундагина, давлат хизматчилари ва депутатлар ўз сайловчилари олдида берган сайловолди ваъдаларини  бажариб халқининг олдида юзлари ёруғ бўлиб  ишончини оқлайди.

«Рақамли иқтисодиёт» — бу замон талаби. Мазкур  соҳа инсон капитали ҳамда  интеллектуаллик  фаолиятини ривожлантириб   янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга омил бўла олади.  Миллий концепция ишлаб чиқиб унда рақамли технология орқали интернет алоқалари, транспорт логистикаси  ва инфратузилимни янада ривожлантириб  ёш малакали олимларни жалб этган ҳолда уларнинг иқтидорлигини ошириб иш юритиш лозим.  Замонавий рақамли технологияни амалда татбиқ этиш,  барча давлатлардаги  энг оғир иллат бўлган коррупцияни олдини олишга хизмат қилади. Янги даврда, янгича ривожланаётган  мустақил Ўзбекистон учун рақобатбардош миллат вакилларини тарбиялашда илм-фан, чуқур билим, юксак маьнавият ва маданият  жуда ҳам зарур эканлиги мазкур Мурожаатномада ўз аксини топган.

Айниқса устоз -педагог кадрлар ва тиббиёт ходимларини обрў-эътибори ва нуфузини кўтариш ҳамда уларга нисбатан ижобий фикрлар юритилиши   ҳам ўз аксини топган.

Қонун устуворлиги -демократик принцпларини   амалга оширлаётганлигидан далолатдир. Мустақил суд ходимларига кенг имкониятлар яратиш ва одил хукм чиқариб инсонларни нохақ судланишига йўл қўймаслик ҳам инсонийлик бурчдир. Коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида ташкилот  тузилиши ҳам бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири деб биламан. Чунки, коррупция давлат тизимини ичдан емириб келгусида иқтисодий инқирозга таназзул қилиши мумкин.

Ўзбекистонни жаҳондаги  ривожланган давлатлар қаторига  кириши учун имкон қадар жадал ислоҳатларни амалга ошириб  яьни илм-маьрифат ва янги инновация билан эриша оламиз- дейилган Мурожаатномада.  Аввал иқтисод кейин сиёсат деганларидек бугунги кунда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш жуда ҳам муҳим масалалардан бири бўлиб хисобланади. Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қуввтаб,  кўпгина имтиёзлар берилса улар давлат иқтисодиётини кўтарилиши ва ИЯМ нинг фоизли кўрсакичини янада ошишига ўзларининг салмоқли улушларини қўшадилар деган умиддамиз. Тадбиркорликни ривожлантириш бу янги иш ўринларини очилиши ва аҳолини иш билан таьмилаш дегани.

Айниқса фуқаролик масалаларидаги инсон хукуқларини таьминлашдаги муҳим қадам ва дадил ечим бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эди.  Собиқ Иттифоқ даврида  Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларида таҳсил олиб  иш билан таьминланиб оила қурган ҳамда ишга жойлашиб қолган  инсонлар ханузгача Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган эди.  Мазкур қарор Давлат раҳбарининг одилона ва оқилона сиёсатидан дарак берган ҳолда ватандошларимизнинг Ўзбекистонга  бўлган меҳр- муҳаббати ва садоқатини янада орттириб фарзандларини  ватанпарварлик руҳида тарбиялашида катта имкониятлар яратади.

Миллатлараро тотувлик   ва диний бағрикенглик кўпмиллатли    асос Ўзбекистоннинг асосий шиорларидан бири  деб биламан. Чунки, ҳар бир давлатда тинчлик, бирдамлик, дўстлик ва ҳамжихатлик ҳукумронлик сурмаса бу давлатнинг келажаги буюк бўлмайди. Мазкур йўналиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамкорликда кўпгина ишларни амалга оширди. Масалан, 2019 йилнинг  14-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган «Ўрта Осиё-умумий уйимиз» деб номланган халқаро конференцияда бир гуруҳ қозоғистонлик делегация иштирок этди.  Ўзбекистон ёзувчилар  уюшмаси биносида Қозоғистон ўзбекларининг халқ оғзаки ижоди «Ҳой-ҳой ўлан,  жон ўлан» фольклор китобини тақдимотини ўтказдик.  Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги»  концерт саройида Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатларининг таниқли саньаткорлари иштирокида  «Дўстлик  тароналари» деб номланган катта концерт дастурини намойиш этди. Қозоғистон ўзбеклари этномаданий бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти  ва Ўзбекистон Республикаси қозоқ миллий маданияти маркази билан ҳамкорликда  икки давлатнинг ёзувчи ва шоирларининг ижодий кечалари, миллатлараро тотувликка йўғрилан тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Мазкур Мурожаатноманинг асосий тамойиллари ва устувор мақсадларидан яна бири миллий хавфсизлик ҳамда эл-юртнинг тинчлиги ва осойишталигини  таьминлашдир.  «Бир кун жанжал чиққан оиладан-қирқ кун барака кетади, бир кун жанжал чиққан давлатдан- қирқ кун барака кетмаслигига  ким кафолат бера олади».  Зеро шундайин экан, тинчлиги барқарор элнинг  Мустақиллиги абадий бўлиб  халқи осойишта ва фаровон турмуш кечиради. Мазкур тарихий муҳим хужжат яьни Мурожаатномани ҳар бир соҳадаги йўналиши ва тамойилларини амалга оширишда кўпмиллатли  ўзбекистонликлар бир тану-бир жон бўлиб, бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб  самарали меҳнат қилишлари керак.

 

Қозоғистон ўзбеклари этномаданий бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси. Халқаро Амир Темур ҳайрия жамғармасининг Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари. Шимкент шаҳар ўзбек драма театри директори  ҲОШИМЖОНОВ ИКРАМ АКРАМОВИЧ.