2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Эл бошига иш тушганда

Табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришда муаммо бўлмайди
“Ҳудудгаз Бухоро” МЧЖга қарашли “Жондортумангаз” филиали ходимлари ҳам касбига бўлган садоқати ва масъулиятини ҳис этиб, аҳоли учун суюлтирилган газ баллонларини вақтида етказиб бериш ҳамда жойлардаги газ маромлаш пунктларини кўрикдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Карантин даврида эса бу жараён масъулиятни янада оширишни талаб этади. Шунинг учун ҳам ҳар куни фуқаролар билан суҳбатлашиш асносида тиббиёт соҳаси ходимларининг тавсияларига амал қилиш, махсус тиббий ниқоблар ва қўлқоплардан фойдаланиш, оралиқ масофани сақлаган ҳолда мулоқот олиб бориш зарурлиги, энг муҳими, аҳолини мунтазам равишда газ билан таъминлаб туриш борасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда .
“Ҳудудгаз Бухоро” МЧЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, “Жондортумангаз” филиалига 47 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 20 минг 612 та хонадонни ҳамда 19 та мактабгача таълим ташкилотини суюлтирилган газ билан таъминлаш вазифаси юклатилган. Бунинг учун корхона 5 дона ИСУЗУ автомашинаси билан таъминланган.
Тумангаз ходимлари томонидан “Қозикенти” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 102 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Албатта, суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнида ходимлар ҳар бир фуқаронинг газ тежамкорлигига бўлган эътиборини кучайтириш, ностандарт иситиш қозонларни тежамкор, замонавий қозонларга алмаштириш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши борасида кенг кўламли тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқда.
Асосий мақсад – аҳолининг газ таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш экан, соҳа вакиллари айни мана шу мураккаб вазиятда фаолиятлари давомида уларнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА