2021 йил Bosh-sahifa-kir Долзарб хабарлар

Юртимизда 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумати томонидан кекса фахрийларга доимий ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларга зарур моддий ва ижтимоий кўмак бериш, уларнинг жамият ҳаётида фаол қатнашиб, ижтимоий фаоллигини оширишда бир қанча норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган.

Шунингдек, уларни асраш-авайлаш, эъзозлаш ва умрларини узайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрь куни 816-сонли қарорида 2019 йилдан бошлаб, ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раислигида ўтказилган 158-сонли мажлис баёнида 4-10 октябрь кунлари барча ҳудудларда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — ҳалқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ўтказиш юзасидан вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар белгиланган.

 

Шу муносабат билан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида жорий йилнинг 30 сентябрь куни вазирликлар ва идоралар қошидаги Фахрийлар кенгашлари раислари ва фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор С.Турдиев бугунги кунда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва нуронийларимизнинг мамлакатнинг ижтимоий ҳаётидаги иштироки, уларнинг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни тўғрисида қисқача маъруза қилди.

 

 

Йиғилганлар жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари ўтказиладиган “Кексалар ҳафталиги”да амалга ошириш режалаштирилган ишлар билан таништирилиб, ҳафталик мобайнида жойларда кекса авлод вакилларига меҳр-саховат ва мурувват кўрсатиш, уйида ётиб қолган кексалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бор кекса авлод вакилларига реабилитация воситалари бепул такдим этилш, ногиронлиги бор эҳтиёжманд кексаларни жарроҳлик йўли билан бепул соғломлаштириш чоралари кўриш, якка ёлғиз кексаларнинг холидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш, бепул дори- дармон воситалари билан таъминлаш, бундан ташқари, ҳар бир маҳаллада шахмат-шашка бўйича турнирлар ва нуронийлар ўртасида соғлиқларини тиклаш ва умрларини узайтиришга қаратилган спорт мусобақаларини ташкил этиш каби ишларда ҳамкорликни амалга оширилиши юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашдилар.

          

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳтиёр Норов ўзининг интервьюсида жумладан шунда деди: “Кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ҳақида кўп гапирилаяпти, чунки бу жамиятимизнинг муҳим мавзуларидан бири. Бизнинг миллатимизга хос бўлган фазилатлардан бу кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш доим қадрланиб келган. Кейинги йилларда кексаларга эътибор бериш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий фаолликларини ошириш, айниқса уларнинг ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш борасида жуда кўп ишлар қилинаяпти. Йиғилишимизга рсепубликамизнинг йирик вазирлик ва идоралари, ташкилотлар вакиллари келишган, уларнинг ҳар бирлари ўзлари ишлаб турган тизимда узоқ йиллар фаолият кўрсатган фахрийлар ҳисобланади. Халқимизнинг анъаналарига кўра уларнинг дуоларини олиб ишларимизни амалга оширса хайрли бўлади деган ниятда мана шу анжуман ташкил қилинган. Иштирокчилар томонидан яхши фикрлар билдрилди. Биз Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида мониторинг гуруҳи ва штаб тузганмиз, қилинган ишлар юзасидан кунлик маълумотлар умумлаштириб борилади ва мунтазам равишда оммавий ахборот востиларида ёритиб борилади. Жуда кўп тадбирлар назарда тутилаяпти, биргина Вазирлар Маҳкамасининг баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг ўзида 50 дан ортиқ тадбирлар кўрсатилган. Булар ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳарларда амалга ошириш режалаштирилган ва биз бирорта кекса эътибордан четда қолмаслигига ҳаракат қиламиз”.