Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6084-сонли Фармонининг 8-бандида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “O‘zbekiston” телеканалида юртимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб қилувчи, мамлакатимизга оид ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий, маданий-гуманитар билим доирасини кенгайтиришга хизмат қилувчи ва интеллектуал ҳамда бошқа маълумотларни хорижий тилларда (Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар тилида) ёритадиган “Do‘stlik” ахборот-маърифий дастурлар таҳририятини ташкил этиш белгиланган.
Таҳририят 2021 йил январь ойидан ўз фаолиятини бошлаб юборди. Ишлаб чиқилган дастурнинг илк кўрсатуви Миллатлараро муносабатлар ва хоижий мамлактлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига бағишланди.
4 январь куни Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қозоқ ва тожик миллати вакилларининг миллий анъана, урф-одат, маданияти, куй ва қўшиқлари акс эттирилган “Дийдар” ва “Рангин камон” кўрсатувларини томошабинларимиз шу йилнинг 8 январь куни “Ўзбекистон” канали орқали томоша қилишлари мумкин.
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлари мустаҳкамлашга қаратилган рангба-ранг, сермазмун кўрсатувларни тайёрлаб эфирга узатишда янги ташкил этилган “Do‘stlik” ахборот-маърифий дастурлар таҳририятига ижодий парвозлар тилаймиз.