Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб авж олди. Аммо кўп миллатли Ўзбекистон халқида янада бирдамликда, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онг ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деган мустаҳкам ишонч бор.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Исломобод Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усеновнинг сўзларига кура карантин боис бизга уйда ўтириш. кўплаб фойдали юмушларни бажаришга имкон бермоқда. У икки ўғли ва бир қизи шунингдек келинлар ва 8 нафар набиралар қуршовида асосий вақтини болажонлар билан китоб мутолаа қилиш билан ўтказмоқда. Бундан ташқари фуқаро инфекцияга қарши кураш доирасида ташкил этилган фондга ҳам биринчилардан бўлиб пул ўтказди.
Донишмандлардан бири “Оила –табиатнинг шоҳ асаридир.” Деган. Оила чиндан ҳам муқаддас ошён. Инсон оилада туғилади,ўсиб-улғайиб, камолга етади. Уй карантини ушбу оила болаларини ҳам таълим олишдан сира тўхтатгани йўқ. Аксинча, улар ўз билимларини янада мустаҳкамлаб боришмоқда. Бобо ва бувилар бир лаҳза ҳам болаларни бўш қолишига йўл қўймайди. Ҳар бирининг вазифасини синчковлик билан текшириб борилади.
Маълумки ушбу касалликни юқтириб олмасликнинг бир неча олтин қоидалари мавжуд. Ана шулардан энг муҳими гигиена қоидаларига амал қилишдир. Ушбу ҳонадонда бу жараён ҳам эътибордан четда қолдирилмаган. Қолаверса, карантин тартибларига риоя этиш борасидаги маъдумотлар Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ҳар бир миллий маданий маркази вакилларига онлайн тарзда юборилмоқда. Вақтдан унумли фойдаланган фуқаролар ҳар куни миллий таомлар пишириб вақтни оила даврасида ўтказишмоқда. Маълумки,Касаллик даврида сурункали хасталиги борлар ва ёши кекса инсонлар янада хавф остида қолишади. Буни Чилонзор туманида яшовчи Ўзбекистон Корейс миллий маданий марказлар ассоциацияси фаоли Ася Ким ҳам тўлиқ англаб етган. У ўзининг ўғли билан бирга карантин даврида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларини кўриш, китоб мутолаа қилиш билан карантин даврини беҳуд ўтказмаяпди.
Халқимиз аҳил, бирдамлигу, ҳамжиҳатликда намуна бўла оладиган. Бу каби синовли кунларда ҳам ўзининг сабри, кўнгил хотиржамлиги билан касалликка қарши кураша олади. Энг асосийси, карантин бўлишига қарамай, барча жараёнлар назоратга олинган.