“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Халқ таълими вазирлиги, Бадиий академия ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий “Камалак жилоси” республика расмлар кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.
Болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган меҳрини оширишда муҳим аҳамият касб этаётган мазкур танлов бу йил ҳар доимгиданда қизғин ўтди.
Унда 1500 ўғил-қиз иштирок этди. Вилоят босқичида ғолиб деб топилган иштирокчиларнинг 100 дан ортиқ расмлари ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари танловнинг якуний босқичига тақдим этилди. Тасвирий асарлар ҳамда амалий санъат асарлари йўналиши бўйича 12 ғолиб аниқланди.
Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган маросимда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги “Камалак жилоси” республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.
Уларга диплом, совғалар топширилди. Кўрик-танлов иштирокчилари номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.
Моҳигул Қосимова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА