Версия для слабовидящих

2021 йил glavnaya Популярные новости

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак» — деди президент видеоселектор йиғилишида. Давлат раҳбари 40 дақиқадан кўпроқ йиғилиш ўтказадиган давлат органлари раҳбарлари ишдан кетишини айтди.

27 январь куни бўлиб ўтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев мажлисбозликни тугатиш кераклигига тўхталди. Унинг сўзларини «Газета.uz» мухбири келтиради.

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади. Администрация ва президент йиғилишларидан ташқари», — деди давлат раҳбари.

«Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

«Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради», — дея қўшимча қилди президент.

Президент 2017 йилда бош вазир Абдулла Ариповга мажлисбозлик, қоғозбозлик ва ҳисоботбозликни кескин камайтириш бўйича топшириқлар берган эди. 2019 йил декабрь ойида президент давлат органларидаги мажлислар сонини қисқартириш тўғрисида қарор имзолаган эди.

Print Friendly, PDF & Email
loading