2020 год glavnaya Мероприятия

Китоб ҳаёт йўлларида таянч, одамларнинг зеб — зийнатидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан, Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сўрилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан, турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Бундай тадбирларнинг доирасида  25 сентябрь куни қўмитанинг кутубхонасида, “Китоб ҳаёт йўлларида таянч, одамларнинг зеб- зийнатидир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унинг ишида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали талабалари, ўқитувчи-профессорлари, кутубхонанинг доимий  аъзолари, шунингдек, Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Давра суҳбатида  Германия-Ўзбекистон илмий жамияти раиси, Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари ассоциацияси раиси, профессор Х.Раҳимов, қўмита бўлим бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Каримовлар сўз олиб, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

 

Таъкидлаганидек, тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар доирасида “Китоб корвонлари” ташкил этилиб, ҳар бир ҳудудга  1 миллион донадан турли хил оммабоп мавзудаги китобларни етказиб берилгани, Президентимизнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Китоб совға қил!” акциясида идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлардан тортиб, оддий фуқароларгача иштирок этишаётгани бу ташаббуснинг нақадар катта аҳамиятга эгалигидан яққол далолатдир.

 

Ўзбекистон  ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг  72-сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамияти беқиёс эканлиги, давра суҳбатида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида қатнашган талабалар томонидан, жамиятда барқарор маънавий муҳитни таъминлаш, миллати, дини ва эътиқодий қарашлари турлича бўлган инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш қадриятларини қўллаб-қувватлашнинг муҳим шартларидан бири бу – ўзаро мулоқот эканлиги, “Дўстлик уйи” деб ном берилган қўмита биноси ҳамда унинг қошида ташкил этиладиган кутубхона мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элат вакиллари бўлган ёшларнинг  ҳақиқий мулоқот майдонига айланиши мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг  китобхонликни оммавийлаштиришга қаратилган тажрибаларни Ўзбекистонда жорий этиш масалалари ҳам қизғин мукокамага сабаб бўлди.

 

Давра суҳбати якунида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ҳамда Миллатларо муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида  фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” тамойилини амалга оширишда доимий  ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.