2020 год glavnaya Популярные новости

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева масс-медиани ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгашига раҳбарлик қилади

31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди, деб хабар беради фонд матбуот хизмати.

Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Алламжонов Комил Исмоилович Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Мирзиёева Саида Шавкатовна унинг ўринбосари этиб сайланди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот хизмати

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалардир.

29 январь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева истеъфога чиққан эди.