Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикасси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Конституция – миллатлараро тотувлик кафолати” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, Республика маънавит ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Олий Мажлисининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирда миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятлари фаоллари иштирок этдилар.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Курбанов ўзининг кириш сўзида “Давлатимиз ва халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган ушбу аём ҳақида сўз юритар эканмиз, Бош Қомусимизнинг бугунги Ўзбекистон давлатчилигининг ривожланишидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Дунёда турли қонунлар кўп, лекин, жамият ҳаётида доимо муҳим ўрин тутадиган шундай устивор ҳужжатлар борки, у халқнинг, келажак авлоднинг тақдирини белгилаб берувчи пойдевор бўлади, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитади. Конституция – мана шундай буюк қомусдир. Аждодларимизнинг асрий армонлари, халқимизнинг эркин ҳаёт, фаровон жамият, адолатли давлат барпо этишдек орзу тилаклари, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, уларни бахтини камолини кўришдек эзгу мақсадлар мамлакатимиз Конституциясида ўз ифодасини топган”, — деди.
Мустақиллик юртимизда истиқомат қилиб келаётган барча халқлар вакиллари, миллат ва элатлар учун, аввало, ўзлигини англаш, инсоний қадр-қиммат, урф-одат ва қадриятларни тиклаш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятларни очиб берди.
Булар Конституциямизда мустаҳкамланган фуқароларнинг ирқи, миллати, тили, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар қонун олдида тенглиги принциплари ҳамда турли миллатлар ва элатлар вакилларининг тили, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга асосланади.
Жамиятда дўстлик ва аҳиллик, тинчлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий соҳаларда ислоҳотларни изчил амалга ошириш, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини янада оширишнинг муҳим омили ва зарур шарти ҳисобланади.
Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб яшамоқда. Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қуришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Мустақиллик йилларида миллий маданий марказларнинг 130 дан ортиқ фаоли Давлат мукофотларига сазовор бўлди, орден ва медаллар билан тақдирланди, жумладан 14 нафарига «Ўзбекистон Қаҳрамони» юксак унвони берилди.
Республика арбайжон миллий маданият маркази раиси Фирдоуси Гусейнов Ўзбекистонда яшаб келаётган барча миллат вакилларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан самимий табриклаб, Давлатга, халқига бўлган муҳаббат шу Конституцияга бўлган муносабатдан келиб чиқади деди. Бугунги кунда бизнинг марказимиз билан бир қаторда вилоятларимизда ҳам олтита озарбайжон миллий маданий марказимиз филиаллари фаолият олиб бормоқда. Конституциямизда барча миллат ва элатларга тенг ҳуқуқлар берилган ва буни ҳаммамиз юракдан ҳис этамиз. Бу байрамни ҳар йили озарбайжон миллатига мансуб мамлакатимиз фуқаролари кўтаринки кайфият билан нишонлашади. Турли тадбирлар бўлиб ўтади, миллий куй ва қўшиқлар ижро этилади дея таъкидлади.
Анжуманда сўзга чиққан украин, қозоқ, корейс Миллий маданий марказлар раисилари жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон Конституциясида белгиланган тамойилларнинг аҳамияти ва унинг турли миллат вакиллари ҳаётидаги ўрни, шунингдек, давлатимизда миллатлараро муносабатлао соҳасида қабул қилинган қонунларда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик палатасининг Халқора ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмита раиси Дилором Файзиева “Қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезони”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Мухаммадиев “Конституция – фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва бурчларини таъминлашнинг пойдевори”, Республика Маънавият ва маърифат маркази раиси Бахтиёр Ҳусанов “Конституция – миллатни миллат сифатида танитадиган Қомуснома” мавзуларида маъруза қилишди.
Тадбир якунида ўзбек, корейс, уйғур, қозоқ тилларида қўшиқлар ижро этилди, шеърлар ўқилди.