2020 йил glavnaya Популярные новости

Коронавирус аниқланганда бажариладиган чора-тадбирлар тартиби белгиланди

ТОШКЕНТ, 24 март. /“Дунё” АА/. “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори  билан Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низом билан коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар аниқланганда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракатланиш тартиби белгиланди.

Унга кўра, ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида коронавирус аниқланганда тезкор режа асосида ҳаракатга келтириладиган маслаҳат, эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилади.

Коронавирусга гумон қилинган бемор аниқланганлиги тўғрисида хабар келганда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан беморни кўрикдан ўтказиш учун маслаҳат-эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари юборилади.

Беморда коронавирусга гумон ташхиси касалликнинг клиник белгилари (тана ҳароратининг меъёрдан юқорилиги, қуруқ йўтал, ҳолсизланиш, нафас сиқиши) ва эпидемиологик суриштирув натижаларига асосланиб қўйилади.