2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Коронавирус инфекцияси аниқланган энг сўнгги бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарни ташкил қилмоқда.

Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшлижияниэканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги