2020 йил glavnaya

Короновирус касаллиги пандемияси сабабли Франция, Швейцария ва Белгиядаги ўзбек ватандошлари томонидан олиб борилаётган хайрия ишлар

Франциядаги ўзбек ватандошларининг “Мерос” жамияти раҳбари Ф.Юлдашевдан олинган маълумотга кўра, Франция ва Швейцариядаги ватандошларимиз томонидан Ўзбекистон билан бирдамлик фонди “COVID-19 | Solidarity with UzbekistanOrganisé par Uzbek communities in France and Switzerland” (https://www.lepotcommun.fr) очилган.

Фонд очилишидан асосий мақсад  Франция, Швейцария ва Белгияда яшовчи ватандошларимиз ва европаликлар томонидан  короновирус сабабли Ўзбекистондаги касалхоналарга ва аҳолинининг заиф қатламига ёрдам кўрсатиш.