2021 йил glavnaya Мероприятия Янги Ўзбекистон

ЛАТИШ КОМПОЗИТОРИ Э.МЕЛНГАЙЛИС ИЖОДИГА БАҒИШЛАБ АМАЛИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

2 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатларао муносабатлар ва хорижий мамлакатла билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ва “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамияти  “Мусиқа —  дўстликни  мустаҳкамлайди” мавзусида машҳур латиш композитори Э.Мелнгайлис ижодига бағишланган амалий  анжуман ўтказилди.

Маълумки, инсон камолотида мусиқа ва санъатнинг ўрни беқиёс. Шу боис истиқлол йилларида ушбу соҳаларни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва истеъдодини юзага чиқаришга устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.

 

Юртимизда санъатга оид ўтказилган халқаро фестиваллар чуқур маданий илдизларига эга бўлган Ўзбекистон заминини дунёга танитмоқда, халқаро алоқаларни ривожлантирмоқда. Шу боис Миллатларао муносабатлар ва хорижий мамлакатла билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамяти, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ҳам мусиқанинг дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда асосий восита эканлиги таъкидланди.

 

Анжуманда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси раиси ўринбосари – В.Тян “Асрлар давомида одатларининг уйғунлиги  билан яқин бўлган миллатлар ўртасидаги алоқалар Мустақиллик шарофати билан янада кенг ривожланди. Турли соҳаларда дўстлик алоқаларининг камол топиши натижасида мамлакатлараро турли туман маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Буларнинг барчаси халқ дипломатиясининг фаолиятидир,”- деб таъкидлаб ўтди.

 

Шунингдек, тадбир давомида Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси – Михаилс Попковс ҳам ўз сўзида  ушбу тадбирни ташкиллаштирган “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамиятига ва Қўмита раиси ўринбосари В.Тянга алоҳида ташаккурнома билдириб, 2014 йил май ойида  Э.Мелнгайлс ижодига бағишлаб концерт ўтказилгани ва унда “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамияти ва консерватория катта ёрдам кўрсатганлари алоҳида таъкидлаб ўтди.

Анжуман давомида Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси , профессор – Р.Абдуллаевнинг дўстликка ва  санъатга оид илиқ сўзлари тингланди.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Давлат Филармонияси қошидаги “Булбулча”  болалар хор ва рақс ансамблининг ўсмир-ёшлар хор гуруҳи ва Ўзбекистон Миллий гввардияси мусиқага ихтисостилиштирилган академик лицей ўқувчилари томонидан  Э.Мелнгайлс ижоди намуналари ижро этилди.

 

 

Дўстликка бағишланган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасида акредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчихоналари ҳамда Республикамизда фаолият юритаётган жамоат ташкилотлари, дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар  вакиллари, санъаткорлар ва талаба ва устозлар иштирок этдилар.

Тадбир оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди.