2022 йил Bosh-sahifa-kir

Мўғулистон дўстлик жамиятлари уюшмасининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан онлайн мулоқот

Жорий йилнинг 18 май куни Мўғулистон дўстлик жамиятлари уюшмасининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қўмита раҳбарияти онлайн тарзда иштирок этди.

Тадбирда Беларусь, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан ҳам вакиллар иштирок этиб, Мўғулистон дўстлик жамиятлари уюшмаси фаолияти бўйича илиқ фикрлар билдиришди.

Қўмита раисининг ўринбосари В.Тян Мўғулистон дўстлик жамиятлари уюшмасини 75 йиллик юбилейи билан табриклади. Жумладан, тарихан халқларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-маърифий алоқалар ривожланиб келганлиги, ўтган давр мобайнида Қўмита ва Мўғулистондаги турдош ташкилотлар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилиб, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинаётганлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, 2018 йил март ойида Мўғулистон дўстлик жамиятлари уюшмаси президенти Мўғулистон қахрамони Ж.Гуррагчанинг Ўзбекистонга ташрифи, Қўмита ва Уюшма ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги ва унга кўра икки ташкилот Ўзбекистон ва Мўғулистон халқлари ўртасида дўстлик, маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги фаолиятлари таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, “Мўғулистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти таклифига кўра 2019 йилнинг 20-25 март кунлари Улан – Батор шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда Қўмита бошчилигида Ўзбекистон делегацияси иштироки, “Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантиришда халқ дипломатиясининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.