Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 30 апрелъ куни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия Қироллигидаги элчихонаси ва “Ўзбекистон-Буюк Британия” дўстлик жамияти “Мақом – замон билан ҳамнафас” мавзусида халқаро онлайн ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия Қироллигидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Рустамов, “Буюк-Британия-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Луи Скайнер ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбир аввалида Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг турли давлатлари билан ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат олиб бораётгани, бу жараёнда, халқ дипломатиясидан ҳам унумли фойдаланилаётганлиги, мамлакатимизда барча миллат вакиллари учун ўз маданияти, урф-одатини асраб-авайлаш, миллий қадриятларни ривожлантириш учун барча шароит яратилганлиги борасида фикр мулоҳазаларини билдирди. Жумладан у “Бугунги кунда Ўзбекистонда 147 та миллий-маданий марказлар ва 36 та дўстлик жамиятлари фаолият олиб бораётганлиги, жумладан, икки мамлакатнинг дўстлик алоқаларида 1998 йилда ташкил этилган “Ўзбекистон-Буюк Британия” дўстлик жамиятининг ҳам муносиб ўрни бор” деди.
Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия Қироллигидаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Саид Рустамов ҳам ҳамкорлик алоқаларида халқ дипломатияси ва маданий алмашинув воситаларидан фойдаланиш ўзаро тушуниш ва ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Қайд этиш жоиз, ўтган йили Қўмита ва “Британия-Ўзбекистон” жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ҳамда келгусида икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган онлайн учрашув ўтказилган эди. Ташкил этилган “Мақом – замон билан хамнафас” онлайн ижодий учрашуви ҳам ўзаро ҳамкорликнинг амалдаги ифодаси бўлди.
Тадбирда Ўзбекистонда Шошмақом мактабини асоосчиларидан бири устоз Тургун Алиматов набираси Аброр Зуфаров бошчилигидаги “Устазода” гурухи ижросида Мақоми куйлари чалиниб, Европа мамлакатларидаги классик мусиқа шайдоларига Маком мактабини накадар бой ва минг йиллик тарихга эгалиги, ўзбек миллатини манавий бой меъроси билан танишиш имкони берилди.
Видеоконференция конструктив руҳда ўтиб, иштирокичлар келгусида ҳам бундай учрашувларни мунтазам ўтказиш таклифини беришди.
Қўмита матбуот хизмати