Халқ таълими вазирлиги мактаблар масофавий шаклга ўтишига оид гап-сўзларга аниқлик киритди.
Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда
Берилган маълумотларга кўра, ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда.
Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.
Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришида амалий ёрдам беришини сўраган.