2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони 36 минг 760 тага етди

Ўзбекистонда 2020 йил 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 минг 760 (+242) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 196 ҳолат Тошкент шаҳрида (шундан 139 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 32 таси Самарқанд вилоятида, 6 таси Наманган вилоятида, 3 таси Қорақалпоғистон Республикасида, яна 3 таси Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 32 минг 223 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 4 минг 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.