2020 год glavnaya

Машҳур саёҳатчи Кико Мизуҳара Хивада тандирда нон ёпди

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Шу кунларда Хивада бўлиб турган машҳур япониялик саёҳатчи Кико Мизуҳара маҳаллий хонадонлардан бирида нон ёпиш жараёнини ўрганди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Турзимни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига таяниб.

Кико Мизуҳара кўплаб мамлакатларда саёҳатларда бўлиб, ўзининг таассуротларини ижтимоий тармоқлар орқали креатив тарзда улашиб боради.

Киконинг Инстаграм саҳифасида 5,4 миллион, Youtube тармоғида эса 50 минг обуначиси бор.